Инсон ресурсларини бошқаришда сунъий идрок имкониятлари тақдим этилди

16:38 05 Сентябр 2025 Жамият
122 0

Бошқарув самарадорлиги агентлиги томонидан давлат муассасалари ва хусусий сектор билан ҳамкорликда бошқарувда илғор технологияларни жорий этиш ва инсон ресурсларини бошқаришда замонавий ёндашувларни татбиқ этиш бўйича дастур ишлаб чиқилди.

Шу мақсадда Агентлик масъуллари, Раҳбар кадрларни тайёрлаш маркази ҳамда 10 дан ортиқ вазирлик ва идоралар кадрлар бўлимлари вакиллари “Янги Ўзбекистон” университетида бўлиб, инсон ресурсларини бошқариш тажрибаси ва самарадорликни оширишга қаратилган тақдимотлар билан танишди.

Университет – дунё ва мамлакат тажрибасидаги илғор ютуқларни мужассам этган, барча таълим муассасалари учун намунавий модел сифатида хизмат қиладиган замонавий маскан ҳисобланади.

Таълим муассасаси вакиллари томонидан “инсон омилисиз ишга қабул қилиш” электрон платформаси намойиш этилди. У сунъий идрок ёрдамида минглаб номзодлар билан онлайн суҳбат ўтказиш ва муносиб кадрларни саралаб олиш имконини беради. Бу эса анъанавий усулда ишга қабул жараёнига сарфланадиган вақтни тежашга ёрдам беради.

Маълумот ўрнида, бундай платформалар бир қатор ривожланган давлатларда, шунингдек, Amazon, Tesla, Samsung ва LG каби йирик компанияларда қўлланиб келмоқда.

Тадбир якунида иштирокчилар бошқарув ва инсон ресурсларини самарали йўлга қўйишга оид қатор тажрибалар юзасидан фикр алмашди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?