Илон Маскнинг xAI компанияси Apple ва OpenAIʼни судга берди

Фото: Reuters/Nathan Howard
Миллиардер Илон Маскка тегишли сунъий интеллект стартапи xAI АҚШнинг Техас штати федерал судига Apple ва ChatGPTʼни яратган OpenAI компанияларига қарши даъво аризаси киритди. Бу ҳақда Forbes хабар берди.
Маск компанияси уларни сунъий интеллект соҳасида рақобатга тўсқинлик қилиш мақсадида ноқонуний тил бириктиришда айбламоқда.
Иш материалларида айтилишича, Apple ва OpenAI бозорларни эгаллаб, «ўз монополиясини сақлаб қолиш ва xAI каби янги компанияларга рақобат имкониятини бермасликка» ҳаракат қилган.
Ҳужжатга кўра, Apple OpenAI билан тузган ҳамкорлик доирасида ChatGPTʼни iPhone, iPad ва Mac операцион тизимларига интеграция қилган.
«Агар OpenAI билан эксклюзив келишув бўлмаганида, Appleʼнинг X ва Grok иловаларини App Storeʼда пастроқ ўринга қўйишига ҳеч қандай сабаб йўқ эди», — дейилади даъво аризасида.
xAI компанияси миллиардлаб доллар миқдорида зарарни қоплаб беришни талаб қилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Экрандаги қабоҳатнинг ҳаётдаги акси ёки енгил-елпи сериаллар жамиятга нима беряпти?
- Доллар курси тушишда давом этмоқда
- Ўзбекистонда доллар курси ўзгарди
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг