Илoн Маск компанияси кўзи бутунлай кўр инсонда кўриш қобилиятини тиклашга ҳаракат қилади
Илон Маскка тегишли Neuralink компанияси 2026 йилда кўзи бутунлай кўр бўлган беморда кўриш қобилиятини қисман тиклаш бўйича жарроҳлик амалиёти ўтказишни режалаштирмоқда.
«Келаси йили кўзи тўлиқ кўр инсоннинг кўриш қобилиятини қисман тиклашни мақсад қилганмиз», — деб ёзди Маск ижтимоий тармоқ Xʼда, компаниянинг Канадада амалга оширган илк операциялари ҳақидаги хабарга изоҳ бериб.
Аввалроқ хорижий ОАВларда Neuralink 2031 йилга келиб ҳар йили 20 минг беморга нейрочип ўрнатишни мақсад қилаётгани ҳақида маълумот берилган эди. Компания камида уч хил нейрочипни жорий этишни режалаштирмоқда:
— кўр ва сусткўрарлар учун кўриш қобилиятини тиклашга хизмат қилувчи Blindsight,
— Паркинсон каби нейродегенератив касалликлар белгиларига қарши курашувчи чип,
— компьютер ва бошқа қурилмаларни фикр орқали бошқариш имконини берувчи Telepathy.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Бугун 2026 йилги Жаҳон чемпионатига қуръа ташланади
- Президент пойтахтда транспорт тизимини янгилашга доир муҳим қарорни имзолади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг