Икки нафар болани машинасида уриб кетган ҳайдовчи 9 йилу 6 ойга қамалди
Жиззах вилоятининг Бахмал туманида опа-сингилнинг ўлимига сабабчи бўлган Cobalt ҳайдовчисига ҳукм ўқилди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар қилди.
Аввалроқ, 2 нафар болаларни уриб, қочиб кетган ҳайдовчига жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар қилинганди.
Маълум қилинишича, ҳолат 2024 йилнинг 18 ноябрь куни соат 19:30 атрофида Жиззах вилояти Бахмал туманида содир бўлган. 1991 йилда туғилган «Cobalt» машинаси ҳайдовчиси йўлнинг белгиланган қисмидан кесиб ўтаётган 2011 йилда туғилган И.М. ва унинг синглиси, 2020 йилда туғилган И.К.ларни уриб юбориб, болаларга ёрдам бериш ўрнига, воқеа жойидан жуфтакни ростлаган.
Ушбу ЙТҲ оқибатда опа-сингиллар турли оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан иш Бахмал туман судида кўриб чиқилди. Суд ҳукмига кўра, ҳайдовчи 3 йил муддатга автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилиб, унга нисбатан 9 йилу 6 ойга муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Бундан ташқари, жабрланувчининг фойдасига 145 миллион сўм маънавий ва моддий зарар тўланиши белгиланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Бугун 2026 йилги Жаҳон чемпионатига қуръа ташланади
- Президент пойтахтда транспорт тизимини янгилашга доир муҳим қарорни имзолади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг