Икки ҳудудда «валютчик»лар қўлга тушди
Фото: Прокуратура департаменти
Хоразм ва Самарқанд вилоятларида хорижий валюталарни ноқонуний айирбошлаш билан шуғулланиб келган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Департаментнинг Паяриқ ва Қўшработ тумани бўлими, вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган фуқаро Х.Б фуқаро Ю.Қ.га 4 000 АҚШ долларини 50,9 миллион сўмга сотган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Паяриқ ва Оқдарё тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.У. фуқаро А.А.га 3100 АҚШ долларини 39,5 миллион сўмга сотган вақтида ушланиб, 3292 АҚШ доллари, 10 евро ва 62 минг 410 Россия рубли ашёвий далил сифатида олинган.
Хоразм вилоятининг Янгибозор туманида эса Д.Г. фуқаро О.С.га 3 400 АҚШ долларини 43 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- Ўзбекистонда илмий лабораторияларнинг сунъий интеллектга асосланган ягона илмий платформаси ишга туширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг