Ихтиро учун патент қандай олинади? 

07:54 12 Май 2022 Жамият
1836 0

Фото: Иллюстратив фото

«Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида»ги Қонунга кўра, ихтирога патент бериш ҳақидаги талабнома топшириш тартиби қуйидагиларни ўз ичига олади:

— патент олиш учун талабнома муаллиф, иш берувчи ёки уларнинг ворислари томонидан Агентликка тақдим этилади;

— патент олиш учун талабнома шахсан, патент вакили ёки ишончли шахс орқали берилиши мумкин.

Ихтирога талабнома қуйидагилардан иборат бўлади:

— ихтиро муаллифи (ҳаммуаллифлари) ёки патент олиш сўралаётган шахс номи, шунингдек, уларнинг турар жойлари ёки манзиллари кўрсатилган ҳолда ёзилган патент бериш тўғрисидаги ариза;

— ихтиро моҳиятини тўлиқ очиб берувчи, уни амалга ошириш учун етарли бўлган баёни;

— ихтиронинг моҳиятини ифодаловчи ва баёнига тўлиқ мос тушувчи формуласи;

— агар ихтиро моҳиятини тушуниш учун зарур бўлса, чизма ва бошқа материаллар;

— ихтиро реферати.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?