Иcроилни УЕФАдан четлатиш бўйича 70 дан ортиқ футболчи чақирув билан чиқди
Исроил футбол федерациясини УЕФАдан четлатиш бўйича 70 дан ортиқ футболчи УЕФА раҳбари Александер Чеферинга мактуб билан чиқди. Бу ҳақда «Al Jazeera» нашри хабар берди.
«Фаластинда инсон ҳуқуқларини жиддий поймол этаётган мамлакатга УЕФАда ўрин йўқ. Улар геноцид ва инсониятга қарши жиддий жиноятлар уюштирмоқда. Бунга жим қараб туришга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ», — дейилади УЕФА раҳбарига йўлланган мактубда.
Ушбу чақирув билан чиққан футболчилар қаторида Поль Погба, Анвар Эль-Гази, Хаким Зиеш ва Адама Траоре каби жаҳон футболи юлдузлари ҳам бор.
Маълумот учун, олдинроқ УЕФА Иcроилни мусобақалардан четлатиш масаласини кўриб чиққан ва якунда ушбу масала рад этилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Ўзбекистонга нечта давлатдан туристлар келаётгани очиқланди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг