Ҳусниддин Алиқулов муваффақиятли операция қилинди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Туркиянинг «Ризеспор» клуби аъзоси Ҳусниддин Алиқулов муваффақиятли операция қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциациясининг расмий саҳифасида маълумот берилди.
«Футболчимиз Италия пойтахти Рим шаҳридаги “Villa Stuart” клиникасида таниқли жарроҳлардан бири — Пиер Паоло Мариани томонидан операция қилинди. Алиқулов айни пайтда ўзини яхши ҳис қилмоқда ва тез орада реабилитация жараёнини бошлайди.
Футболчимиз тез орада соғайиб, сафга қайтишини тилаб қоламиз», дейилади федерация хабарида.
Маълумот учун, Ҳусниддин жорий йилнинг 19 январь куни Туркия Суперлигасининг 18-туридан ўрин олган «Гёзтепе» ва «Ризеспор» ўйинида жароҳат олган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг