Ҳусанов Англия Лига кубогининг ярим финали рамзий жамоасидан ўрин олди
Кеча, 15 январь куни Англия Лига кубогининг расмий саҳифасида мусобақанинг ярим финал босқичи рамзий жамоаси эълон қилинди.
Қизиғи, ушбу жамоадан Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Абдуқодир Ҳусанов ҳам ўрин олди.

Абдуқодир «Ньюкасл»га қарши кечган баҳсда 90 дақиқа майдонда ҳаракат қилган ва унинг ўша ўйиндаги ҳаракатлари «Sofascore» портали томонидан 8,1 баллга баҳоланганди. Энди эса мусобақанинг расмий саҳифаси ҳам Абдуқодирни рамзий жамоага муносиб кўрди.
Шунингдек, ушбу жамоадан «Ньюкасл»га қарши ўйинда фаоллик кўрсатган «Манчестер Сити»нинг яна тўртта вакили — Раян Черки, Антуан Семено, Жеймс Траффорд ва Макс Аллейнни ҳам ўрин олди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг