“Human”дан жабрланганларнинг 931 нафари ўз пулларини олди

19:52 21 Февраль 2020 Жамият
1065 0

Фото: МИБ ахборот хизмати

“Human” хусусий бандлик агентлиги томонидан амалга оширилган жиноий ҳаракатлар натижасида жабр кўрган фуқароларга етказилган моддий зарарларни қоплаш мақсадида мамлакатимиз ҳудудларида МИБ, “Ипотекабанк” ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ходимларидан иборат ишчи гуруҳлар ташкил этилиб, уларга маблағларини қайтариб бериш бошланган эди.

Бугун, 21 февраль соат 18:00 ҳолатига кўра, жабрланувчи, деб эътироф этилган ва моддий зарар ундирилиши белгиланган фуқароларнинг 931 нафарига 18,7 млрд сўмдан ортиқ пул маблағлари тўлаб берилди. Улардан 902 нафари пластик карта кўринишида, 29 нафари эса нақд пул шаклида олган.

Шунингдек, банк карталарига тушган маблағларни фуқароларнинг талабларига кўра бир вақтнинг ўзида ҳеч қандай банк хизмат ҳақлари ундирилмасдан нақд пул кўринишида берилмоқда.

Хусусий бандлик агентлигидан жабрланганларга пул маблағларини тўлаб бериш жараёни давом этмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?