Ҳоким “Келажак соати” дарсида қатнашди

Бухоро шаҳридаги 17-умумтаълим мактаби юртимиздаги бой тарих ва анъаналарга эга етакчи таълим даргоҳларидан саналади. Унда икки минг нафар атрофида ўғил-қиз таҳсил олмоқда. Ўтган ўқув йилида бу ерда давлатимиз томонидан ажратилган 13 миллиард 600 миллион сўм маблағ эвазига 990 ўринли, беш қаватли янги ўқув биноси қурилиб фойдаланишга топширилганди.
Замонавий жиҳозланган синфхоналар, лаборатория хоналари, ахборот-ресурс ҳамда коворкинг маркази, моноблоклар, чигалёзди машғулотлар майдончаси – буларнинг барчаси ўқувчиларнинг чуқур билим олишлари, бўш вақтларини мазмунли ўтказишларида қўл келмоқда.
“Билимлар куни”да вилоят ҳокими Ботир Зарипов янги ўқув йили бошланиши муносабати билан мактабда ташкил этилган “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” шиори остидаги тантанали тадбирда иштирок этди. У мактаб жамоаси, ўқувчилар, ота-оналар, жамоатчилик вакилларини истиқлол айёми билан қутлаб, мамлакатимиз, жумладан, вилоятда таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг натижалари хусусида тўхталди. Мактабга илк қадам қўяётган болажонларга 12 турдаги ўқув қуролларидан иборат “Президент совғаси”ни топширди. “Келажак соати” дарсида иштирок этиб, ўқувчилар ҳамда педагоглар билан суҳбатлашди.
Айтиш жоизки, янги ўқув йилида вилоят бўйича 37 минг нафардан зиёд жажжи ўғил-қиз мактабларнинг 1-синфларига қабул қилинди.
Истам ИБРОҲИМОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг