Ҳоким аҳолига мурожаат йўллади
Бугун мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар моҳиятида «Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак», деган тамойил етакчилик қилмоқда. Буни шу кунларда ҳудудларда бўлиб ўтаётган халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари сессияларида ҳокимларнинг мурожаатлар йўллаётганликлари мисолида ҳам кўриш мумкин.
Хусусан, халқ депутатлари Термиз шаҳар Кенгаши сессиясида шаҳар ҳокими Исроил Худойбердиев аҳолига мурожаат қилар экан, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 2021 йилда амалга оширилган ишлар ва келгуси йилдаги устувор вазифаларга алоҳида урғу қаратди.
Қайд этилганидек, кейинги йилларда Термиз мамлакатимизнинг жанубдаги гавҳари ўлароқ
Юксалиш ва
Жорий йил якуни билан саноат маҳсулотларининг ишлаб чиқариш ҳажми 1 трлн. 293 млрд.сўмни ташкил этиши кутилмоқда. Бу кўрсатгич аҳоли жон бошига ҳисобланганда 6 млн. 580 минг сўмга етади. Келгуси йилда ушбу рақамлар янада ортиб, аҳоли жон бошига 8 млн. 341 минг сўмга етказилиши режалаб олинган.
Худди шунингдек, бу йил якуни билан хизматлар ҳажми 2 трлн. 870,9 млрд. сўмга етказилиб, режа кўрсатгичи 126 фоизга бажарилади. 2022 йилда қиймати 447.5 млрд. сўмлик 35
Мурожаатда шулар хусусида атрофлича маълумот берилди. Шу билан бирга, келгуси йили биргина кичик бизнес субъектларини янгидан ташкил этиш ҳамда янги лойиҳаларни ишга тушириш ҳисобига чакана савдо айланмаси ҳажмини 3 трлн. 284,2 млрд. сўмга ошириш чора-тадбирлари
Олиб бораётган саъй-ҳаракатлар туб негизида аҳоли бандлигини таъминлаш, улар реал даромадини кўпайтириш, фаровонлигини ошириш мақсади мужассам. Шаҳар ҳудудида амалга оширилган янги лойиҳалар эвазига жами 2 500дан ортиқ иш ўринлари яратилди. Бу қаноатлантирадиган даража эмаслиги ҳам мурожаатда айтиб ўтилди.
Мамлакатимизда ёшлар билан тизимли ишлаш ва уларнинг муаммоларини ҳал қилиш учун дунёдаги биронта давлатда бўлмаган, янги тизим - «Ёшлар дафтари» электрон платформаси ва жамғармасини ташкил этиб, унинг молиявий манбаларини яратилган. Мазкур янги тизим асосида Термиз шаҳрида ҳам сектор раҳбарлари томонидан жорий йилда 161
Ижтимоий ҳимояга муҳтож 271 нафар ёшларга бир марталик моддий ёрдам кўрсатилиб, «Талабага мадад» лойиҳаси доирасида ва «Темир дафтар»да турган оилалардаги олий таълим муассасалари таълим олаётган 70 нафар ёшларнинг шартнома тўлови бир қисми тўлаб берилди. Ёшларни тадбиркорликка жалб этишга алоҳида эътибор қаратилиб, 969 нафар ёшларга жами 28 млрд. 471 млн. сўм кредит ажратилди.
Термиз шаҳрида асосан тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, аҳоли турли қатлами ўртасида тадбиркорлик руҳини уйғотиш, мавжуд муаммоларга дуч келган тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ишлари иқтисодиётнинг ўсиш суратларини яна
Сессия шу каби натижалар билан бирга, галдаги вазифалар ҳақида батафсил маълумотлар берилди ҳамда қатор таклиф ва мулоҳазалар ўртага ташланди.
Илҳом Раҳматов, "Халқ сўзи".
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг