Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
Фото: Бахтиёр Саидов / Telegram
Бугун, 31 май куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Ҳиндистоннинг мамлакатдаги янги элчиси Смита Пант билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда вазир Бахтиёр Саидов ўзининг Telegram каналида маълум қилди.
Унга кўра, учрашувда икки давлат ўртасидаги қишлоқ хўжалиги, туризм, транспорт, логистика ва бошқа йўналишлардаги ўзаро алоқаларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинган.
Шунингдек, Смита Пант Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирига ишонч ёрлиқларини топширган.
«Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги Элчиси этиб тайинланган Смита Пант хоним билан учрашиш ва унинг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилишдан мамнунмиз. Савдо ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш асосий мақсадимиз бўлиб қолади. Элчи хонимга икки томонлама муносабатларимизнинг фойдаланилмаган салоҳиятини кашф этишда муваффақиятлар тилаймиз», деб ёзади Бахтиёр Саидов.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг III йиғилиши ўз ишини бошлади
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Пойтахтга автомобиллар киришига ҳеч қандай тақиқ йўқ — Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг