Ҳиндистонлик мутахассис нима учун коронавирус жуда тез тарқалаётгани сабабини топди
Иллюстратив сурат
Ҳиндистон Миллий технология институтининг катта тиббий маслаҳатчиси Мадан Гопал коронавируснинг тез тарқаётгани борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
Унинг сўзларига кўра, бу одамларнинг хатти-ҳаракатлари билан боғлиқ. Аҳолиси зич жойлашган мамлакатларда ёввойи ҳайвонларни истеъмол қилинади ҳамда улардан анъанавий тиббиёт рецептлари асосида дори-дармонлар тайёрланади. Шу тариқа ёввойи ҳайвонлар билан муносабат юзага келади.
Коронавируслар оиласи зоотикдир, яъни гуруҳнинг барча “вакиллари“ ҳайвонлардан одамларга юқиши мумкин. Шу боис ҳар қандай тирик мавжудотлар инфекция ташувчиси бўлиши мумкин. Бу эса вазиятни янада мураккаблаштиради. Бундай шароитда эса нафақат одамларни, балки уларнинг уй ҳайвонларини ҳам даволаш керак бўлади.
Коронавируслар умумий шамоллаш билан бирга оғир кўринишдаги ҳолатларни ҳам келтириб чиқариши мумкин. Буларнинг барчаси вируснинг ўзига хос турига ва инсон иммунитетига боғлиқдир.
Хитой Миллий соғлиқни сақлаш комиссияси тасдиқлаган маълумотга кўра мамлакатда коронавирусни юқтирганлар сони 40,171 кишини ташкил этади. Мамлакат ташқарисида эса инфекция билан боғлиқ 558 ҳолат қайд этилган. Касаллик туфайли 910 киши ҳаётдан кўз юмган. Вафот этганларнинг 908 нафари Хитой фуқароларидир. Шунингдек, Гонгконг ва Филиппиннинг бир нафардан фуқароси ҳаётдан кўз юмган.
Ҳозигача мазкур касаллик Япония, Таиланд, Сингапур, Жанубий Корея, Гонконг, Австралия, Тайвань, Макао, Малайзия, Америка Қўшма Штатлар, Германия, Вьетнам, Франция, Бирлашган Араб Амирликлари, Канада, Филиппин, Буюк Британия, Россия, Италия, Ҳиндистон, Финляндия, Швеция, Шри-Ланка, Камбоджа, Непал, Испания, Шимолий Корея, Украина мамлакатлари фуқароларида аниқланган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Тошкентда дипломатик ваколатхоналар ва халқаро ташкилотлар ўртасида ХІХ халқаро мини-футбол турнири ташкил этилди
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг