Ҳиндистонда сув тошқини ва кўчкилар 240 дан ортиқ инсоннинг ҳаётига зомин бўлди

Фото: Al Jazeera
Ҳиндистоннинг Ҳимачал Прадеш штатидаги сув тошқини ва кўчкилар икки ой ичида камида 240 одамнинг ҳаётига зомин бўлди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
Ҳодиса натижасида ҳалок бўлганларнинг 125 нафари ёмғир билан боғлиқ ҳодисалар — кўчкилар, тошқинлар ва ёмғир оқиб келтирган офатлар қурбонлари ҳисобланади. Яна 115 киши йўл-транспорт ҳалокатларида ҳалок бўлган.
Ҳозирда икки миллий шоссе ёпиқ бўлиб, тоғли ҳудудлар билан алоқа узилган.
Бундан ташқари, кўчки хавфини кузатувчи кўплаб станциялар ишламаяпти. Бу эса муссон мавсуми давомида фавқулодда вазиятлар ҳақида ўз вақтида огоҳлантириш ва тайёргарлик масаласида хавотирларни кучайтираётгани айтилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг