Ҳарбий либоси ўзига ярашган фарзандларини кўриб, ота-оналар фахрланишди — сержант Алижон Қўчқоров
Муддатли ҳарбий хизматчилар учун армияда ўтган ҳар бир кун ўқиб-ўрганиш, чиниқиш, машғулотларда тобланиш нуқтаи назаридан фойдали кечади. Буни мудофаа вазирлигига қарашли Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги ҳарбий қисмда йигитлик бурчини ўтаётган аскарлар яхши билишади.
— Айниқса, январь ойи аскарлар учун эсда қоларли бўлмоқда, — дейди қисм маданият маркази бошлиғи, сержант Алижон Қўчқоров. — Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил топганининг 32 йиллиги муносабати билан бир қатор маданий-маърифий тадбирлар ўтказиляпти. Ана шундай тадбирлардан бири видеомулоқот тарзида ташкил этилди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош туманида жойлашган ҳарбий қисмда хизмат бурчини ўтаётган аскарларнинг ота-оналари иштирок этишди. Видеомулоқотда Асадбек Жўраев, Фозилбек Усмонов, Бобирмирзо Тўхтаев сингари аскар йигитлар сўз олиб, армия ҳаёти, бу ердаги шарт-шароитлар ҳақида сўзлаб бердилар, эл-юрт ишончини оқлаш учун сидқидилдан хизмат қилаётганликларини айтиб, ота-оналарини хурсанд қилдилар.

Айтиш керакки, юртимиздаги барча ҳарбий қисмларда бўлгани каби ушбу масканда ҳам 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни байрами кўтаринки кайфиятда қарши олинмоқда. Куни кеча бу ерда Қоракўл, Олот ва Жондор туманларидан таклиф этилган ўғил-қизлар ўртасида спортнинг шахмат, шашка, камондан ўқ отиш, минифутбол, кураш турлари бўйича ҳарбий қисм командири кубоги учун мусобақалар ҳам ташкил этилди. Ғолиблар эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Истам ИБРОҲИМОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг