Ҳамма жойга сирена ўрнатилиб, комендантлик соати жорий этилиши ростми?

22:41 09 Апрель 2020 Жамият
1431 0

архив фото

Ижтимоий тармоқларда ва Telegram каналларда сиреналари ўрнатилаётгани ва улар орқали комендантлик соати эълон қилиниши ҳақидаги аудио ва фотоматериаллар тарқалди. Мазкур хабарлар юзасидан тегишли ташкилотлар муносабат билдирди.

"Аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар ва материалларни ҳар қандай шаклда тарқатиш 66 млн 900 минг сўмдан 89 млн 200 минг сўмгача миқдорда жарима ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади!" дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача Ўзбекистонда 582 нафар кишида коронавирус аниқланди. Улардан 38 нафари бутунлай соғайди, 3 киши эса вафот этди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?