ҲАМАСнинг Исроилга ҳужумида Жо Байден айбдор — Дональд Трамп

21:52 18 Октябр 2023 Дунё
598 0

Иллюстратив фото

Дональд Трампнинг айтишича, ҲАМАСнинг Исроилга ҳужумида АҚШнинг амалдаги раҳбари Жо Байден айбдор.

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампнинг “Newsweek” журналида чоп этилган мақоласида Оқ уйни амалдаги раҳбари Жо Байденни заифлик ва лаёқатсизликда айблади. Унинг фикрича, бу ҲАМАС ва Эроннинг кучайишига сабаб бўлган.

“Жо Байден ҳар қадамда Американинг бутун дунё бўйлаб душманларига, хусусан, ҲАМАС террорчилик гуруҳи ва уларнинг қотил ҳомийси, Эроннинг ёвуз режимига куч ва қувват берди”, деб ёзган Трамп ўз мақоласида.

Трампнинг нуқтаи назарига кўра, у ҳокимият жиловини Байденга топширганида, Эрон заифлашган ҳолатда эди. Оқ уйнинг янги раҳбарининг заифлиги Теҳроннинг қайта кучга эга бўлишига ва Хитой билан ҳамкорликни мустаҳкамлашига олиб келди.

“Менинг раҳбарлигимда бизнинг ёндашувимиз аксинча эди. Дунё хавфсиз, тинч ва осойишта эди. Чунки Америка Қўшма Штатлари ҳурматли ва кучли эди”, — дея хулоса қилган АҚШнинг собиқ президенти мақоласида.

Олдинроқ, Жо Байден АҚШнинг Исроилни қўллаб-қувватлаётганини дунё кўриши учун Исроилга келганини, шунингдек, яҳудийлар давлатига зарур бўлган барча ёрдамни таъминлашини таъкидлаганди.

“Мен оддий сабаб билан келдим: Исроил халқи, бутун дунё Америка Қўшма Штатлар Исроилни қўллаб-қувватлаётганини кўриши учун”, деган у журналистларга ўз ташрифига изоҳ бериб.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?