«Ҳакам соврин олиши керак эди, сиз эмас!» — Эронлик футболчи кечаги финал ҳақида фикр билдирди

12:09 09 Сентябр 2025 Спорт
3911 0

Фото: ЎФА (aрхив фото)

Кеча, 8 сентябрь куни Марказий Осиё Футбол Ассоциацияси томонидан ўтказилган «CAFA National Cup» мусобақасининг финал ўйини бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эрон миллий жамоаси устидан 1:0 ҳисобига ғалабага эришди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ушбу ўйиндаги қатор вазиятларда ҳакамнинг якуний қарорлари Ўзбекистон термаси фойдасига ишлагани Эрон матбуотидан тортиб, федерация раҳбарларининг ҳам эътирозларига сабаб бўлмоқда.

Хусусан, Эрон футбол федерацияси раҳбари Меҳди Тож журналистларга берган интервьюсида ҳакамликдан кўнгли тўлмагани ва бу ҳақда барча раҳбарларга айтганини маълум қилди.

Фото: ЎФА

Бугун эса финал ўйинида майдонда ҳаракат қилган Эрон терма жамоаси ҳимоячиси Ҳусайн Канони Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Остон Ўрунов Instagram саҳифасига жойлаган расм остига қуйидаги изоҳни ёзиб қолдирди:

«Ҳакам соврин олиши керак эди, сизлар эмас».

Скриншот / Instagram

Маълумот учун, Остон Ўрунов ва Ҳусайн Канони жамоадош ҳисобланишади. Ҳар икки футболчи айни пайтда Теҳроннинг «Персеполис» жамоасида фаолият олиб бормоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?