Ҳабиб Нурмагомедовнинг банк ҳисоблари музлатилди

Россия Федерал солиқ хизмати (ФНС) 297 миллион рубль қарзи сабаб собиқ UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг ҳисоб рақамларини музлатди. Бу ҳақда Mash Telegram канали хабар берди.
Манбага кўра, спортчининг расмий ҳужжатлардаги маълумотлари ишончсиз экани сабабли унинг банк ҳисоби хайрия фонди ҳисоби билан бирга блокланган.
Айтиш жоиз, бунгача Федерал солиқ хизмати Ҳабибга тегишли бўлган бир қанча компанияларни ёпганди.
Келтирилишича, ҳозирда Нурмагомедовнинг бир қанча компаниялари ёпилган. Масалан, туризм билан шуғулланувчи «Hikmet Travel» компанияси ҳам фаолиятини тўхтатди. Қўшимча қилинишича, худди шундай ҳолат «Eagle FC» билан кузатилиши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг