Гватемалада кетма-кет зилзилалар содир бўлди. Қурбонлар бор
Иллюстратив фото
Гватемалада сешанба куни содир бўлган кетма-кет зилзилалар оқибатида камида икки киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда маҳаллий «Prensa Libre» нашри хабар бермоқда.
«Икки киши Эскуинтла департаментининг Палин шаҳридан Санта-Мария-де-Жесус йўналишидаги шоссенинг 47-километрида ҳалок бўлди. Улар кетаётган машина устига катта тош қулаб тушган», — дейилади хабарда. Қайд этилишича, ҳалок бўлганлар бир оила вакиллари бўлиб, улар 53 ёшли Теодоро Чил ва 20 ёшли Фредерик Чилдир.
Гватемала сейсмология хизмати маълумотларига кўра, 5,2 магнитудали биринчи ер силкиниши маҳаллий вақт билан соат 15.11да Палин шаҳри яқинида 5 километр чуқурликда қайд этилган. Шундан сўнг мамлакатнинг турли ҳудудларида 30 дан ортиқ зилзила содир бўлган. Уларнинг таъсири пойтахт минтақалари — Эскуинтла ва Сакатепекесда ҳам сезилди.
Табиий офатларни бошқариш бўйича Миллий мувофиқлаштириш бошқармаси мамлакатда «тўқ сариқ» огоҳлантириш даражасини эълон қилди. Уйларга зарар етгани, кўчкилар содир бўлгани ва йўл ҳаракати тўхтаб қолгани ҳақида хабарлар берилди. Табиий офатлар юз берган ҳудудларда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг ОАВ эркинлиги бўйича вакили Ян Брату билан учрашув ўтказди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг