Гутерриш Ўзбекистонга келади
 
                29 июнь куни БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Марказий Осиё давлатларига сафар қилади. У Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистонга ташриф буюради. Бу ҳақда унинг матбуот котиби Стефан Дюжаррик Нью-Йоркдаги брифингда маълум қилди.
Унга кўра, ҳар бир давлатда БМТ Бош котиби давлат раҳбари ва бошқа юқори мартабали ҳукумат вакиллари билан учрашади, шунингдек, иқлим ўзгаришига қарши курашга оид лойиҳалар билан танишади ва маҳаллий фаоллар билан мулоқот қилади. Сафарнинг илк манзили Ўзбекистон бўлади.
Гутерриш 4 июлда Остонада бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этади. У нутқида форум иштирокчиларига БМТ Низоми ҳамда Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясида келтирилган кўп томонлама тамойилларга содиқликни яна тасдиқлаш кераклигини эслатиб ўтади. Шунингдек, бу саъй-ҳаракатлар негизида тинчликка интилиш ётиши кераклигини таъкидлайди.
У 7 июль куни Нью-Йоркка қайтади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
 
                 
        
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг