Ғуломжон Ёқубов «Буюк хизматлари учун» ордени билан мукофотланди

Президент Фармони билан Ўзбекистон халқ артисти, хонанда Ғуломжон Ёқубов Ташпулатович «Буюк хизматлари учун» ордени билан мукофотланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони
Ўзининг ёрқин истеъдоди, юксак ижро маҳорати, кўп йиллик самарали ижодий фаолияти билан ўзбек қўшиқчилик санъати ва миллий маданиятимизни ривожлантириш, унинг шон-шуҳратини дунё халқлари ўртасида кенг тарғиб этиш, бой маънавий меросимизни асраб-авайлашга қўшган муносиб ҳиссаси, ёшларнинг қобилиятларини рўёбга чиқариш, санъатга бўлган меҳрини ошириш, фарзандларимизни она юртга муҳаббат ва садоқат, умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш борасидаги катта хизматлари, ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки ҳамда таваллудининг 75 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон халқ артисти, «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси хонандаси Ёқубов Ғуломжон Ташпулатович «Буюк хизматлари учун» ордени билан мукофотлансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.Мирзиёев
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг