Гулистонда «Ўзбекистон – Шанхай ҳамкорлик ташкилоти» савдо ва саноат зонаси ташкил қилинади
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент иштирокида ўтаётган Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Сирдарёда саноат, сервис, қишлоқ хўжалигини янада ривожлантириш, инфратузилмани яхшилаш масалалари муҳокама қилинди.
Ҳудуд иқтисодиётига инновация ва замонавий технологиялар олиб киришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Сўнгги йилларда вилоятда хитойлик инвесторлар билан ҳамкорликда ишга туширилган 500 миллион долларлик 31 та корхонада 5 минг аҳоли юқори даромадли ишларда меҳнат қиляпти.
Хитойлик ҳамкорлар билан яна 700 миллион долларлик 40 та лойиҳа бўйича ишлар жадал кетмоқда.
Янгиер, Гулистон ва Ширин шаҳарлари, Сирдарё, Боёвут, Гулистон, Мирзаобод, Оқолтин, Ховос ҳисобидан Сирдарё эркин саноат зонаси ҳудудини 1 минг 80 гектарга кенгайтирилди.
Эндиликда саноат зонасининг ҳар бир қарич ерида фақат ва фақат юқори қўшилган қиймат берадиган лойиҳаларнинг жойлашиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.
Вилоят ва туман ҳокимлари саноат зонасига қўшиб берилган 1 минг гектарда камида 4 миллиард долларлик лойиҳаларни бошлаши муҳим экани кўрсатиб ўтилди.
Бунинг учун лойиҳаларнинг самарадорлигини ҳисоб-китоб қилиб, инвесторларга тақдимот қилиш учун Сирдарё, Боёвут, Гулистон, Мирзаобод, Оқолтин, Ховос туманлари, Янгиер, Гулистон, Ширин шаҳарлари ҳокимларидан иборат делегацияни Хитойга юбориш топширилди.
Бунда қурилиш материаллари бўйича Хитойнинг Сзянсу, Шандун ва Гуандун провинциялари, кимё саноатида Тянсзин шаҳри, электротехникада Фусзян, Гонконг, енгил саноатда Шандун ва Шинжон, фармацевтикада Шанхай, Сзянси ҳудудлари билан тўғридан-тўғри ҳамкорлик ўрнатиш вазифаси қўйилди.
Шунингдек, Хитойнинг Синдао шаҳрида «Хитой – Шанхай ҳамкорлик ташкилоти» махсус иқтисодий пилот зонасидаги имтиёзлар, уларни қўллаш механизмлари, амалга оширилаётган лойиҳаларни пухта ўрганиб, Гулистон шаҳрида камида 5 минг иш ўринли «Ўзбекистон – Шанхай ҳамкорлик ташкилоти» савдо ва саноат зонасини ташкил қилиш топширилди.
Бу ердаги объектлар тайёр лойиҳа сифатида тадбиркорларга саноат ипотекаси ёки лизинг асосида тақдим этилади.
Гонконг махсус административ райони ҳам жуда катта инвестициявий ва молиявий имкониятларга эга экани таъкидланиб, мутасаддиларга Гонконгдаги йирик компанияларни Сирдарёга таклиф қилиш ҳамда инвестиция форумини ўтказиш, Сирдарё вилояти ва Гонконг ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш топширилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг