Green Card учун рўйхатдан ўтиш бошландими?

12:02 04 Декабрь 2025 Жамият
164 0

Иллюстратив фото

Ижтимоий тармоқларда 2027 йилги Diversity Visa (Green Card) дастурида рўйхатдан ўтиш бошлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги элчихонаси мазкур хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.

«DV-2027 учун рўйхатдан ўтиш аллақачон бошлангани ҳақидаги ёлғон маълумотлар, шунингдек, ғолиб бўлиш имкониятингизни ошира олишини даъво қилувчи шахслар ва хизматлар ҳақида хабарлар тарқалган. Булар ҳақиқатга тўғри келмайди», дейилади элчихона хабарида.

Қайд этилишича, DV-2027 учун рўйхатдан ўтиш муддатлари ва бу йилги ариза топшириш жараёнидаги ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотлар аниқ бўлиши билан Давлат департаменти томонидан эълон қилинади.

Фото: АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси

Жорий йилнинг сентябрь ойида АҚШ Давлат департаменти Green Card номи билан машҳур бўлган Diversity Visa лотереясида рўйхатдан ўтиш учун янги тўлов жорий этилганини маълум қилди.

Унга кўра, 16 сентябрдан бошлаб ариза топшириш учун 1 долларлик йиғим амал қилади. Шу билан бирга, лотереяда ғолиб чиққанлар визани кейинчалик расмийлаштириш учун тўлайдиган 330 доллар миқдоридаги тўлов ўзгаришсиз қолади.

Расмий изоҳда айтилишича, янги йиғим система хизмат кўрсатиш, маълумотларни сақлаш, автоматик саралаш ва хавфсизлик текширувлари билан боғлиқ харажатларни қоплашга хизмат қилади. Шунингдек, у сохта ва фирибгарлик аризаларини камайтириши кутилмоқда. Йиғим йилига тахминан 25 миллион доллар қўшимча даромад келтириши мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер