«Google» 10 йиллик овозли ёрдамчи функциясини ўчириб қўяди
«Google» корпорацияси ишга туширилганига қарийб 10 йил бўлган овозли ёрдамчи хизматини ўчириб қўяди. Бу ҳақда компания сайтида эълон қилинган.
«Google Assistant» 2016 йилда пайдо бўлган виртуал овозли ёрдамчи бўлиб, 2025 йил охиригача аввал интеграциялашган мобил қурилмалар, жумладан, смартфон ва планшетлар устида ишлашни тўхтатади.
Компания хизмат ўчирилишининг аниқ вақтини эълон қилмаган, аммо унинг ўрнига «Gemini» чат-боти келиши маълум.
Ҳозирда овозли ёрдамчи фотосуратларни қидириш, реал вақтда хорижий нутқни таржима қилиш ва об-ҳаво маълумотларини тақдим этиш каби ҳаракатларни бажармай қўйган.
Таъкидлаш жоиз, 2024 йил февраль ойида «Microsoft» Андроид фойдаланувчиларига «Google Assistant»ни «Copilot»га алмаштириш имкониятини таклиф қилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг