Гонконгдаги ёнғинда ҳалок бўлганлар сони 150 кишидан ошди

18:41 01 Декабрь 2025 Дунё
280 0

Гонконг полицияси шаҳардаги сўнгги ўн йилликдаги энг талафотли ёнғин юзасидан олиб борилаётган тергов доирасида 13 кишини ҳибсга олди. Бу ҳақда “Reuters” нашри хабар берди.

Манбага кўра, Ван Фук Корт турар-жой мажмуасида юз берган фожиа оқибатида ҳалок бўлганлар сони камида 151 нафарга етган. Қутқарувчилар ёнғиндан шикастланган етти бинода қидирув ишларини давом эттириб, зиналар ва томларда қолиб кетган фуқароларнинг жасадларини топмоқда.

Полиция маълумотларида келтирилишича, баъзи жасадлар кулга айланиб кетгани боис йўқолганларнинг ҳаммасини топиш имконсиз бўлиши мумкин. Ҳозирда 40 дан ортиқ киши ҳали ҳам бедарак йўқолган ҳисобланади.

Текширувлар бинодаги таъмир ишларида қўлланган “яшил тўр” номли материал ёнғинга чидамлилик стандартларга жавоб бермаганини кўрсатди. Расмийларга кўра, пудратчилар ушбу сифатсиз материални инспекторлар кўра олмайдиган жойларга ўрнатган. Бундан ташқари, ишлатилган кўпикли иссиқлик изоляцияси ҳам ёнғин тарқалишини тезлаштирган, мажмуадаги ёнғин сигнализацияси эса тўлиқ ишламаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер