“Golden drakon” ресторанида нима бўлган эди? – ИИБ маълумот берди
2019 йил 2019 йил 24 ноябрь куни интернетнинг “Telegram” ижтимоий тармоғидаги “Потребитель Бухара плюс” каналида эълон қилинган Бухоро шаҳридаги “Golden drakon” номли ресторанда содир бўлган ҳолат юзасидан Бухоро вилоят ИИБ маълумот берди.
Унда қайд этилишича, 2019 йил 24 ноябрга ўтар кечаси соат 00-30ларда Бухоро шаҳрида яшовчилар, 1994 йилда туғилган У.Ниязов, 1993 йилда туғилган Б.Идиев ҳамда 1993 йилда туғилган Б.Турдиевлар спиртли ичимликлар таъсиридан маст ҳолатда Бухоро шаҳар М.Иқбол кўчасида жойлашган “Golden Drakon” тунги клуби ташқарисида ўзаро жанжаллашиб, бир- бирларига тан жароҳати етказишган ва Республика шошилинг тиббий ёрдам кўрсатиш илмий маркази Бухоро филиалига мурожаат қилишган. Бухоро шаҳар ИИО ФМБ 2-сон ИИБ тергов тезкор гуруҳи ҳодиса жойига чиқиб, жанжал бартараф этилган ва тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Жанжал вақтида олган тан жарохатининг оғирлик даражасини аниқлаш бўйича ушбу фуқароларга нисбатан судга оид тиббий экспертиза тайинланган.
Ҳолат юзасидан жанжал иштирокчилари ва гувоҳлардан тушунтириш хатлари олинган. Ҳозирда терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг ОАВ эркинлиги бўйича вакили Ян Брату билан учрашув ўтказди
- Тилда пайдо бўладиган ўзгаришлар саратон касаллигининг нозик аломати бўлиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг