Глобал очлик индексида Ўзбекистон 21-ўринни эгаллади
Фото: Иллюстратив фото
Global Hunger Index 2022 йил учун халқаро миқёсдаги очлик индексида Ўзбекистон энг яхши деб топилган мамлакатлар орасида 5,6 балл билан 21-ўринни эгаллади.
Ушбу кўрсаткич мамлакат озиқ-овқат етишмовчилигига дучор бўлмаслигини англатади.
Глобал очлик индексининг етакчи поғоналарида Беларус, Босния ва Герцеговина, Чили давлатлари жойлашган. Энг кичик кўрсаткичлар Мадагаскар, Марказий Африка Республикаси ва Яман мамлакатларида кузатилмоқда.
МДҲнинг қолган давлатлари қуйидаги ўринларни эгаллади: Қозоғистон — 24; Россия — 28; Арманистон — 32; Озарбойжон — 36; Украина — 36; Қирғизистон — 40; Тожикистон — 67.
Жорий йилда Глобал очлик индексда 121 та мамлакат иштирок этди. Бу индекс ҳар бир мамлакат учун тўртта кўрсаткични жамлаш орқали аниқланади: тўйиб овқатланмайдиган аҳоли улуши; беш ёшгача бўлган вазни меъёрдан паст болалар улуши; беш ёшгача бўлган бўйи меъёрдан паст болалар улуши; беш ёшгача бўлган болаларнинг ўлим даражаси.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг