Ғиждувонлик тадбиркор аёл чўлда 33 гектарлик экомаскан барпо этди
Фото: "Халқ сўзи"
Истам Иброҳимов, “Халқ сўзи”. Бухоро нафақат бой тарихи, ноёб ёдгорликлари, қадимий қадамжолари, балки бетакрор табиати билан ҳам сайёҳларни ўзига мафтун этиб келмоқда. Шуни инобатга олган ғиждувонлик тадбиркор аёл Иқлима Жўраева ишбилармонлик фаолиятини янада кенгайтириб, бепоён Қизилқумга туташ ҳудудда экомаскан барпо этди.
— Лойиҳани рўёбга чиқариш учун чўлдан 33 гектар ер ажратилди, — дейди “Фирдавс Амон Ўктам омади”, “Кўкча олтин мўйна” каби масъулияти чекланган жамиятлари фаолиятини йўлга қўйиб, 40 нафар юртдошимизни доимий иш ўрни билан таъминлаган Иқлима Жўраева. — Биз бир миллиард сўм миқдоридаги сармоя ва АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги USAID томонидан ажратилган 31 минг АҚШ долларини шу мақсадни амалга оширишга сарфладик.
Чўлда яшаш учун барча қулайликларга эга ўтовлар қад ростлади. Қирқ минг тупга яқин манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди. Беш гектар ерда сув ҳавзаси барпо этиляпти. 20 бошга яқин от ва туя сотиб олинди. Экомасканда туяқуш, ғоз, парранда, шунингдек, турли қушлар ва жониворларни кўриш мумкин. Сайёҳлар масканда туя ва отда сайр қилиши, камондан ўқ отиши, балиқ овлаши, чўл ҳавосида ҳордиқ чиқариши мумкин.
— Ғиждувонда қадимий ёдгорликлар, қадамжолар кўп, — дейди “Кулол Устозода” туристик маркази раҳбари Алишер Нарзуллаев. — Ҳунармандчилик, жумладан кулолчилик тарихи ҳам жуда олисга бориб тақалади. Шу нуқтаи назардан тумандошимиз Иқлима Жўраеванинг чўлда экомаскан барпо этгани айни муддао. Биз яқинда бу гўшада бўлиб, масканда сайёҳлар учун ҳавас қилса арзигулик қулайликлар яратилганига ишонч ҳосил қилдик.
Айтиш жоизки, кейинги йилларда вилоятда эко, агро, этно, гастрономик, маданий, зиёрат, пляж ҳамда экстремал туризм йўналишларига тегишли 60 дан зиёд туристик хизмат турлари йўлга қўйилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг