Гидларни қўллаб-қувватлашга доир онлайн-марафон ўтказилади
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси қошидаги Туризмни ривожлантириш институти ва Бутунжаҳон сайёҳлик гидлар ассоциациялари федерацияси (WFTGA) томонидан «Дўстлик кўприги. Гид 2020: янги имкониятлар ва истиқболлар» онлайн-марафони ўтказилмоқда.
Марафон 2020 йилнинг 20-25 август кунлари бўлиб ўтади. Унда 25 га яқин давлат, жумладан Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркманистон, Россия, Украина, Озарбайжон, Арманистон, Буюк Британия, Австрия, Испания, Италия, Францийа, Сербия, Туркия, Исроил, Эрон, Канада, Япония, Бельгия, Ҳиндистон, Жанубий Африка, Хитой ва бошқа мамлакатлардан 1000 дан ортиқ киши иштирок этади.
"Ушбу тадбир COVID-19 пандемияси туфайли юзага келган мураккаб даврда гидларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилмоқда" дейилади қўмита ахборот хизмати хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг