Германиянинг экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув тажрибаси ўрганилди

16:07 02 Ноябрь 2023 Жамият
258 0

Фото: “Халқ сўзи”

Бугун мамлакатимиз иқтисодиётининг барча устувор тармоқларида давлатимиз раҳбари томонидан белгиланган инвестицион дастурлар, инновацион лойиҳалар,   технологик янгиланишлар энг аввало республикамиз қудратини янада ошириш, халқимиз фаровонлигини таъминлашга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Зеро, мазкур ислоҳотлар натижаларини Қизилқум кенгликларида “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ, “Навоийуран” ДК фаолияти мисолида ҳам яққол кузатиш мумкин.

Шу жиҳатдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 июлдаги «2022-2030 йилларда “Навоийуран” давлат корхонасида уранни қазиб олиш, қайта ишлаш ҳажмларини ошириш ҳамда уни трансформaсия қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида корхонада халқаро талабларга мувофиқ экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув (ESG) тамойилларини жорий этиш устувор вазифа сифатида белгиланиб, “Навоийуран” ДКнинг бир гуруҳ масъул раҳбарлари тажриба алмашиш мақсадида Германия давлатида хизмат сафарида бўлиб, атроф-муҳит, ижтимоий ва корпоратив бошқарув ҳамда барқарор ривожланиш ҳисоботи бўйича семинар-тренингларда иштирок этишди.

Семинарнинг мақсади иштирокчиларга ESG рейтингларини яхшилаш ва янада барқарор келажакка ҳисса қўшиш учун ESG амалиётларини ўзларининг бизнес оперaцияларига қандай интегрaция қилиш ҳақида кенг қамровли тушунча беришдан иборат. Шунингдек, иштирокчилар тренинг давомида ўрганилган тушунча ва тамойилларни қўллаш бўйича амалий тажрибага эга бўлдилар.

— Бошқарув шаффоф, ишлаб чиқариш экологик жиҳатдан безарар бўлсагина корхонанинг самараси иқтисодиёт учун фойдали бўлади. Биз ESG ва бизнес оперaцияларда ESG ечимларини татбиқ этишнинг амалий стратегиялари ҳақида кенг қамровли тушунчага эга бўлдик, – дейди “Навойуран” ДК 6-Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси раиси Даврбек Темиров. – ESG рейтингларидаги сўнгги тенденциялар, ишланмалар ҳақида ва ҳисобот бериш ҳамда ошкор қилишнинг энг яхши амалиётлари ҳақида маълумот олдик.

Шунингдек, дастурга асосан делегaция вакиллари гуруҳларга бўлинган ҳолда бир қатор компанияларнинг ESG бўйича ҳисоботларини ўрганишди, компаниялар фаолияти билан боғлиқ назарий билимларга эга бўлишди. Бу ҳақда “Навоийуран” ДК бош бухгалтери Анвар Адизов фикрлари билан қизиқдик.

— Семинар-тренингнинг назарий қисмида олинган кўникмаларни мустаҳкамлаш мақсадида Бремен шаҳридаги Airbus компанияси, Волсфбург шаҳридаги Volkswagen автоконсерни ва Велзов шаҳрида жойлашган кўмир қазиб олиш карьерлари фаолияти билан яқиндан танишдик, – дейди у. –Хусусан, қазиб олиш жараёнлари тўхтатилган карьерларнинг рекултивaция жараёнлари, корхонанинг атроф-муҳитга ва аҳоли саломатлигига салбий таъсирини камайтириш бўйича амалга оширилган ишларни ўргандик.

Семинар-тренинглар якунида “Навоийуран” кончиларига барча мавзуларни ўзлаштиргани бўйича махсус сертификатлар берилди.

Темур ЭШБОЕВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер