Германия канцлери мамлакатни «нолдан янгилаш»га ваъда берди
Германия канцлери Фридрих Мерц Мюнхендаги конгрессда нутқ сўзлаб, мамлакат чуқур модернизацияга муҳтожлигини эълон қилди. Бу ҳақида BILD нашри хабар берди.
Унда айтилишича, Канцлер нутқининг асосий қисми «Германияни нолдан янгилаш» тўғрисида бўлган. Шунингдек, у ташқи сиёсатга ҳам алоҳида урғу қаратган.
«Биз дунёда кечаётган жараёнларнинг тўлиқ оқибатларини кўп йиллардан кейин тушунамиз. Бу яхши муносабатларнинг пасайиши эмас, бу деярли тектоник силжиш», — деган Германия канцлери.
Фридрих Мерц, шунингдек, америкаликлар энди ўз манфаатларини жуда қатъият билан ҳимоя қилаётгани, Шунинг учун Германия энди ўз манфаатлари ҳимоя қилиши лозимлигини қатъий таъкидлаган.
Канцлер ўз нутқи давомида мамлакатнинг ривожланиш йўналиши ўзгаришини ваъда берган.
«Мафкура даври тугади. Биз нималарга қодир эканлигимизни кўрсатмоқдамиз. Биз бирор нарса ихтиро қилганлар Америкага бориши шарт эмаслигини, балки бу ерда ўзлари учун бирор нарсага эришишлари мумкинлигини таъминламоқдамиз. Менинг авлодимдаги одамларнинг оёқлари остида мустаҳкам замин бор. Мен бу меросни кейинги авлодга ўтказа олишимизга қатъий ишонаман», — дея хулоса қилган Германия канцлери Фридрих Мерц.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг