Германия канцлери: «ҲАМАС Ғазонинг келажагида ҳеч қандай роль ўйнамаслиги керак»
Исроиллик асирлар Евятар Довуд ва Ром Браславскийга оид янги видеолар тарқалганидан сўнг Германия канцлери Фридрих Мерц қатъий баёнот билан чиқди. Унинг таъкидлашича, ҲАМАС Ғазо сектори келажагида мутлақо ҳеч қандай роль ўйнамаслиги керак.
«ҲАМАС асирларга нисбатан қийноқ қўлламоқда, Исроилни таҳдид қилмоқда ва ўз аҳолисини тирик қалқон сифатида ишлатмоқда. Шу сабабли, ҳозир музокаралар ва ўзаро келишувдан бошқа ечим йўқ. Барча гаровдагилар озод этилиши шарт. Исроил ҲАМАСнинг кейинги сиёсатига жавоб бермаслиги, гуманитар ёрдамни эса давом эттириши керак», — деди Мерц BILD нашрига берган интервьюсида.
Мерц, шунингдек, Ғазо бошқарувида ҲАМАСнинг иштирокини қатъиян инкор этиш зарурлигини қайд этди.
Эълон қилинган видеоязувларда гаровдаги Евятар Довуднинг туннелда қабр қазишга мажбур бўлаётгани, Ром Браславский эса чарчаган ҳолда йиғлаб ўтиргани акс этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль видеоларни шарҳлар экан, уларни “жаллодлар ҳийла-найранглари”нинг яна бир исботи сифатида баҳолади.
Расмий маълумотларга кўра, ҲАМАС қўлида ҳозирда 50 нафар исроиллик гаровда сақланмоқда, шундан 20 нафарининг тириклигига ҳали ҳам умид сақланмоқда. Улардан кўпчилиги 2023 йил 7 октябрь воқеаларида асирга олинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг