Германия элчиси Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунламоқда
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча Германиянинг мамлакатдаги элчиси сифатидаги дипломатик миссиясини якунлаётган Тило Клиннерни қабул қилди.
"Германиянинг Ўзбекистондаги элчиси сифатидаги дипломатик миссиясини якунлаётган Тило Клиннер жаноблари билан учрашдик. Жаноб элчининг ушбу лавозимдаги фаолияти давомида Ўзбекистон-Германия ҳамкорлик алоқаларини бойитиш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаймиз ва унга келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз", деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида.
Тило Клиннер 2021 йилдан буён Германиянинг Тошкентдаги элчихонасига раҳбарлик қилиб келаётган эди. У 2018 йилдан 2021 йилгача Қозоғистондаги элчи сифатида ишлаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг III йиғилиши ўз ишини бошлади
- Пойтахтга автомобиллар киришига ҳеч қандай тақиқ йўқ — Тошкент шаҳар ҳокимлиги
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг