Гендер тенглик: Ўзбекистон суд тизимида аёлларнинг ўрни
Бугун пойтахтимизда БМТ томонидан таъсис этилган 10 март — Халқаро аёл судьялар кунига бағишланган тантанали учрашув бўлиб ўтди. Унда Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева иштирок этиб сўзга чиқди.

«Биринчи бор айнан ушбу халқаро сана муносабати билан аёл судьяларимиз давлат мукофотлари билан тақдирландилар. Мен буни қатъияти ва ҳалоллиги билан одил судловни амалга ошираётган инсонларга бўлган юксак ҳурмат ифодаси, деб биламан», деди Саида Мирзиёева.
Ўзбекистонда гендер тенглигини таъминлаш ва аёлларнинг жамиятдаги ролини ошириш давлат сиёсатининг муҳим қисми ҳисобланади. Республикада гендер тенгликни таъминлашга қаратилган ислоҳотлар натижасида сўнгги 10 йилда аёл судьялар сони 2 баробарга ошди.

Умуман олганда, Ўзбекистон суд тизимида аёл судьялар улуши 15 фоизни ташкил этиб, 2030 йилгача гендер тенгликка эришиш стратегиясида ушбу кўрсаткични 30 фоизга етказиш мақсад қилинган.
Тарихда илк бор Ўзбекистон аёл судьялари ассоциацияси ташкил этилди. Одил судлов академиясида аёллар учун квоталар белгиланди. Ассоциация суд тизимида устоз-шогирд анъанасини шакллантириш, ўзаро фаол тажриба алмашиш, халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун муҳим майдонга айланиши кутилмоқда.


Бу чора-тадбирлар хотин-қизларнинг ҳуқуқларини муҳофаза қилиш ва барқарор ривожланишни таъминлашда давлат сиёсатининг устувор йўналишини амалда кўрсатиб, судларнинг одил ва очиқ идора сифатида қабул қилинишига олиб келади.
Хулоса қилиб айтганда, гендер тенгликни таъминлаш — аёлларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш, уларнинг ўзига бўлган ишончини ошириш шу билан бирга, гендер тенглик сиёсатини дунё ҳамжамияти билан ҳамоҳанг руҳда олиб борилишдир.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг