Гастрономик туризм янада ривожланади

Хива шаҳридаги “Арда Хива” сайёҳлик маркази икки кун давомида яна бир нуфузли тадбир — “Хоразм хонлари миллий таомлари” халқаро гастрономик фестивалига мезбонлик қилди.
Ушбу фестиваль мамлакатимиз Президентининг 2024 йил 18 ноябрдаги тегишли қарорига мувофиқ Хоразм вилоятининг туризм салоҳиятини ривожлантириш чора-тадбирлари доирасида ташкил этилди. Фестивалнинг мақсади Хоразм миллий таомларини халқаро миқёсда кенг тарғиб этиш орқали гастрономик туризмни жадал ривожлантиришдир.
— Кўҳна Хоразм нафақат ўзининг тарихий обидалари, бетакрор таъмга эга миллий таомлари билан ҳам сайёҳлар эътиборини тортиб келади, — дейди фестиваль иштирокчиси Сардор Қурбонов. — Айниқса, хоразмликларнинг тухум барак, ушоқ барак, шивит оши каби таомларини бир бор тановул қилган киши унинг мазасини бир умр эсида сақлаб қолади. Қадимий Хивада ўтказилган “Хоразм хонлари миллий таомлари” халқаро гастрономик фестивали бу қадим воҳанинг бу борадаги имкониятларини яна бир бор дунёга намойиш этди. Фестиваль давомида турли давлатлардан келган моҳир ошпазлар томонидан 50 дан ортиқ турдаги миллий таомлар тайёрланди ва энг фаол иштирокчилар муносиб рағбатлантирилди.
Одилбек ОДАМБОЕВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг