Ғарб Зеленскийни алмаштирмоқчи. Вашингтонга энди у керак эмас

13:51 23 Июль 2025 Дунё
165 0

Фото: Reuters

АҚШлик таҳлилчи Скотт Риттер ўзининг YouTube каналида Вашингтонга энди Украина президенти Владимир Зеленский керак эмаслигини айтди.

«Ўйлайманки, улар Зеленскийни олиб ташламоқчи. Уни олиб ташлаш ва ўрнига кўпроқ мос келадиган одамни қўйиш керак... Ҳозир эса Зеленский Россия билан музокаралар олиб боришга тайёр», — деди Риттер.

Унинг қўшимча қилишича, Зеленскийнинг кетиши муқаррар, ягона савол унинг ўрнига ким ва қачон келишидир.

Аввалроқ, Франция Ташқи ишлар вазирлигининг Европа ишлари бўйича вазир делегати Бенжамин Хаддод Франция Европа комиссиясининг Украинада қабул қилинган Коррупцияга қарши кураш миллий бюроси ва Коррупцияга қарши ихтисослаштирилган прокуратураси ваколатларини чекловчи қонун юзасидан хавотирларига шерик эканини маълум қилганди.

Хаддоднинг таъкидлашича, мамлакат Европа Иттифоқига аъзо бўлишга номзод бўлса, коррупцияга қарши курашиш, қонун устуворлигини таъминлаш, миллий ва бошқа озчиликларни ҳурмат қилиш, сиёсий мухолифат ва суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлаш талаб этилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?