Трамп: АҚШ наркокартеллар билан қуролли можарога киришди

АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакатнинг наркокартеллар билан қуролли можарода эканини маълум қилди. Бу ҳақда The New York Times Конгрессга юборилган президент хабарига таяниб ёзмоқда.
Маълумотларга кўра, наркокартелларга қарши кампанияга берилган янги “қуролли можаро” мақоми Кариб денгизида контрабандачилар кемаларига қилинган зарбалар учун ҳуқуқий асос сифатида хизмат қилиши керак.
Трампнинг таъкидлашича, картел аъзоларининг ҳаракатлари АҚШга қарши қуролли ҳужум сифатида баҳоланади, наркотиклар ташувчи контрабандачилар эса “ноқонуний жангчи” мақомига тенглаштирилади.
Айтиш керакки, АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари аллақачон халқаро сувларда камида 14 нафар экипаж аъзосига эга икки тезкор қайиқни йўқ қилган, уларнинг Венесуэладан Кариб денгизига гиёҳванд моддалар олиб ўтаётгани айтилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Экрандаги қабоҳатнинг ҳаётдаги акси ёки енгил-елпи сериаллар жамиятга нима беряпти?
- Нью-Йорк манзаралари
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг