Галаосиёлик ўқувчилар энди тушдан сўнг мактабга бормайди

14:01 22 Октябр 2021 Жамият
642 0

Фото: Истам Иброҳимов / «Халқ сўзи»

Бухоро тумани “Галаосиё” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 2- умумтаълим мактабида дарслар икки сменада ташкил этилгани педагогик жамоага ҳам, ота-оналар ва ўқувчиларга ҳам ноқулайлик туғдириб келаётганди. Сабаби 540 ўринга мўлжалланган мактабда 1 минг 117 нафар ўқувчи сабоқ олиши, табиийки, синфхоналар етишмаслиги билан боғлиқ эди.

Куни кеча билим маскани  учун 660 ўринли янги қўшимча ўқув биноси қурилиб фойдаланишга топширилди. Натижада ўқувчиларнинг сифатли билим олишлари учун имконият ортди. Энди галаосиёлик болаларнинг  тушдан сўнг мактабга бориши ўтмишга айланди.

Янги ўқув биноси учун Инвестиция дастури доирасида 6 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланди.

Истам ИБРОҲИМОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?