Футбол муносабати билан Тошкентдаги айрим кўчаларда ҳаракат тўлиқ чекланади

Ўзбекистон ва Қатар ўйини сабаб «Бунёдкор» стадиони атрофидаги кўчаларда ҳаракат чекланади. Бу ҳақида Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.
Хабарда айтилишича, жорий йилнинг 10 июнь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Қатар терма жамоалари ўртасида футбол бўйича Жаҳон чемпионати саралаш босқичи ўтказилиши муносабати билан Чилонзор туманидаги айрим кўчаларда соат 16.00 дан тадбир тўлиқ тугагунга қадар бўлган вақт оралиғида автотранспорт воситалари ҳаракати тўлиқ чекланади.
Вақтинчалик ҳаракати тўлиқ чекланадиган кўчалар қуйидагилардир:
- Чилонзор ва Чўпонота кўчалари чорраҳасидан, Чўпонота кўчаси бўйлаб, Чўпонота — Қатортол кўчалари кесишган чорраҳасигача бўлган қисми;
- Чилонзор ва КХАЙ кўчалари чорраҳасидан, Чилонзор кўчаси бўйлаб, Чилонзор — Муқимий кўчалари кесишган чорраҳасигача бўлган қисми;
- Бунёдкор иккинчи даражали кўчаси: КХАЙдан — Муқимий кўчасигача бўлган қисми.
Шунингдек, тадбир даврида қуйида келтирилган кўчаларда ҳаракат вақти-вақти билан қисман чекланади:
- Алишер Навоий-Фурқат кўчалари чорраҳасидан чекланади;
- Себзор-Ганга кўпригидан Фурқат кўчаси тунелга тушишдан чекланади;
- Зарқайнар кўчаси тунелга тушиш чекланади;
- Бунёдкор кўчаси Камолон кўприк остидан чекланади;
- Бунёдкор кўчаси 2-даражали асосий йўлга чиқиш Озарбойжон элчихонаси асосий йўлга чиқишдан чекланади;
- Қатортол-Чўпонота кўчалари чорраҳасидан чекланади;
- Чилонзор-Чўпонота кўчалари чорраҳасидан чекланади;
- Бунёдкор-КХАЙ кўчалари чорраҳасидан чекланади;
- Бунёдкор 2-даражали йўли-Қатортол кўчалари чорраҳасидан чекланади;
- Чилонзор-Чўпонота кўчалари чорраҳасидан чекланади;
- Бунёдкор-Гавҳар кўчалари чорраҳасидан чекланади;
- ТХАЙ-Бунёдкор кўчалари чорраҳасидан чекланади;
- Эркин ЙПХ масканидан оғир юк машиналари чекланади;
- Чўпон ота-Шота Руставелли кўчалари чорраҳасидан чекланади;
«Юзага келаётган ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва айланма ва ёндош кўчалардан ҳаракатланишни тавсия қиламиз», — дейилади бошқарма хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг