Фуқароларни Норвегия ва Латвияга ишга юборишни ваъда қилган «уддабурон»лар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах вилояти бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда
Унда айтилишича, ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро М.А. фуқаро Ж.Т.ни 7 минг АҚШ доллари эвазига Норвегия давлатига ишга юборишини айтиб, ушбу пуллар ҳисобидан 84 миллион сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Шу каби яна бир ҳолат, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментининг Учтепа тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ҳам аниқланган.
Маълум бўлишича, фуқаро С.Ғ. фуқаро Э.Ж.нинг ишончига кириб, уни Латвия давлатига бориши учун шенген визасини олиб бериши ва ишга жойлаштириб қўйиши эвазига 1 минг 700 АҚШ долларини олган вақтида тезкор тадбир ходимлари томонидан ушланган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Машарипов ва Ашурматов тўп сураётган жамоа бош мураббийи истеъфога чиқарилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг