Фуқароларга енгил автомобиль хариди ва сервис хизматларидан 705,3 млн сўм қайтарилди
Рақобат қўмитаси томонидан енгил автомобилларни харид қилиш ва сервис хизматларидан норозилик бўйича истеъмолчилардан келиб тушган мурожаатлар ўрганилди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар қилди.
Шу йилнинг дастлабки икки ойи давомида ушбу йўналишда 154 та мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг 106 таси қаноатлантирилган, 36 тасига тушунтириш берилган ва 11 таси ваколатли органларга юборилган.
Натижада, истеъмолчиларга 705,3 миллион сўм маблағ қайта ҳисоб-китоб қилиб берилган. Бундан ташқари, сифатсиз деб топилган 6 та автомобиль янгисига алмаштирилди.
Жумладан, Тошкент шаҳридаги «Pronto Motor Trade» автосалонидан фуқаро «Tracker-2 TRK Redline» автомобилини сотиб олган, бироқ машинада нуқсонлар аниқланган. Қўмита аралашуви билан 253,4 млн сўмлик автомобиль янги ва сифатлисига алмаштириб берилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда нақд пулга уй-жой ва машина олди-сотдиси бекор қилинади
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- “Реал Мадрид” аламли тарзда мағлубиятга учради
- Остонадаги кинотеатрда йирик ёнғин юз берди (+видео)
- Инсон ҳаётидаги босқичли даврлар. Қариш жараёни бир текис кечмаслиги маълум бўлди
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг