Франциянинг Ўзбекистондаги элчиси «Дўстлик» ордени билан мукофотланди

16:31 14 Август 2025 Сиёсат
134 0

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони

Ўзбекистон ва Франция ўртасида стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш ва чуқурлаштиришга қўшган шахсий ҳиссаси, сиёсий мулоқот ва давлатлараро ҳамкорликни ривожлантириш, савдо-иқтисодий, инвестициявий, таълим, соғлиқни сақлаш, сайёҳлик, илмий-техникавий соҳаларда ўзаро манфаатли қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш, мамлакатимизнинг глобал ва минтақавий ташаббусларини фаол қўллаб-қувватлаш борасидаги алоҳида хизматлари, шунингдек, халқларимиз орасида дўстлик ришталари, ҳамжиҳатлик ва маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш йўлидаги амалий саъй-ҳаракатлари учун Франция Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Орелия Бушез хоним Ўзбекистон Республикасининг «Дўстлик» ордени билан мукофотлансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Ш.Мирзиёев

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?