Франция парламенти ҳукуматга ишончсизлик билдирди
Франция Миллий Ассамблеясида ўтказилган овоз беришда кўпчилик депутатлар ҳукуматга ишонч билдирмади. Бу эса бош вазир Франсуа Байрунинг истеъфога чиқишига олиб келади. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Маълумотларга кўра, 573 депутатдан 558 нафари овоз берган. Улардан 194 нафари ҳукуматга ишонч билдирган бўлса, 364 нафари қарши овоз берди. Миллий Ассамблея Байру тақдим этган сиёсат баёнотини маъқулламади. «Бош вазир ҳукуматнинг истеъфога чиқиши ҳақида президентга мурожаат тақдим этиши шарт», — деди парламент қуйи палатаси раиси Яэль Брон-Пиве.
Тингловлар вақтида Байру мамлакат иқтисодиётидаги инқирозли ҳолатга, айниқса давлат қарзининг кескин ўсишига урғу берди. У шунингдек, 2026 йилгача давлат харажатларини деярли 44 миллиард еврога қисқартиришни кўзда тутган режани ҳимоя қилди. Режага кўра, пенсиялар ва айрим ижтимоий тўловларни оширишдан воз кечиш орқали давлат қарзининг ўсишини чеклаш режалаштирилган эди.
Оппозиция вакиллари эса бош вазирни қаттиқ танқид қилиб, бу ҳолатга кетма-кет ҳукуматлар ва президент Эммануэль Макроннинг сиёсати сабабчи эканини таъкидлашди.
Маълум қилинишича, Макрон яқин кунларда янги бош вазирни тайинлаш имкониятини кўриб чиқади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг