Франция авиакомпанияси Навоийга парвозларни амалга оширишни бошлади
Франциянинг CMA CGM Air Cargo транспорт-логистика авиакомпанияси 5 август куни Чженчжоу—Навоий—Париж йўналиши бўйича илк парвозини амалга оширди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, самолёт маҳаллий вақт билан соат 06:27 да Навоийга қўнган. Анъанага кўра, юк ташувчи самолёт сув аркаси билан тантанали равишда кутиб олинган.
Чженчжоудан Парижга мунтазам рейслар Навоийда техник тўхташ билан ҳафтасига беш марта Airbus А350 юк ташувчи самолётларида амалга оширилиши режалаштирилган.
CMA CGM Air Cargo штаб-квартираси Парижда жойлашган йирик француз юк авиакомпанияси, 2021 йилда CMA CGM транспорт гуруҳининг авиация шўбаси сифатида яратилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг