Фотограф ўз асаридан рухсатсиз фойдаланган машҳур нашриёт устидан арз қилди

10:19 25 Июль 2024 Жамият
352 0

Фото: Twistgallery

Фотограф ўзи суратга олган асардан муаллиф рухсатисиз, шартнома тузмасдан фойдаланган машҳур нашриёт устидан Адлия вазирлигига арз қилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилган.

Маълум бўлишича, текширишлар давомида муаллиф М.К.нинг мурожаати ўз тасдиғини топган. Вазирлик «Ўзбекистон нашриёт матбаа ижод уйи» МЧЖ томонидан фотография асари ҳуқуқ эгасининг рухсатисиз ҳамда тегишли тартибда шартнома тузмасдан фойдаланилганини аниқлади.

«Ҳолат юзасидан вазирлик томонидан «Ўзбекистон нашриёт матбаа ижод уйи» МЧЖга нисбатан муаллифлик ҳуқуқини бузганлик учун тегишли ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилди», дейилади хабарда.

Шунингдек, вазирлик ижодкорлардан муаллифлик ёки турдош ҳуқуқлари бузилаётган бўлса, Адлия вазирлигига мурожаат қилишларини сўраган.

Аввалроқ, Дубайда жойлашган компания «Ўрикзор»даги МЧЖ устидан шикоят қилгани ҳақида хабар қилинганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер