Фонд ташаббуси билан элликка яқин бола «Ёш алоқачи»да дам олмоқда
Фото: Халқ сўзи
«Маҳалла» хайрия жамоат фонди Бухоро вилояти бўлими ташаббуси билан кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларда тарбияланаётган 47 нафар ўғил-қиз сўлим оромгоҳлардан бири — «Ёш алоқачи»да дам олиш имконига эга бўлди.

— Барча харажатлар фондимизнинг туман ва шаҳар бўлинмалари ҳисобидан қоплаб берилди, — дейди муассаса мутахассиси Фарҳод Дурбаев. — Эҳтиёжманд оилаларнинг бу фарзандлари барча тенгқурлари қатори ёзги таътилни мароқли ўтказишяпти. Оромгоҳда ташкил этилган турли тўгаракларда фаол қатнашиб, билимларини мустаҳкамлашмоқда, спорт мусобақаларида, кўрик- танловларда иштирок этишяпти.
«Ёш алоқачи»да ҳордиқ чиқариб, бир дунё таассурот олаётган шу болаларнинг бири, Бухоро туманидаги 1-ИДУМ ўқувчиси Муҳаммадалимирзо Султоновнинг билдиришича, оромгоҳда дам олаётган бир гуруҳ қорақалпоғистонлик тенгдошлари орасидан дўстлар орттирган, улар билан бирга спорт мусобақаларида қатнашган.
«Маҳалла» хайрия жамоат фондига келсак, муассаса йил охирига қадар вилоятдаги эҳтиёжманд оилаларни ҳар томонлама қўллаб- қувватлаш, ночор фуқароларнинг ташвишларини енгиллаштириш мақсадида бир қатор акциялар ўтказишни мўлжаллаган.
Истам ИБРОҲИМОВ, «Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Тошкентда дипломатик ваколатхоналар ва халқаро ташкилотлар ўртасида ХІХ халқаро мини-футбол турнири ташкил этилди
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг