Физика фанида қўлланилувчи инновацион лаборатория комплекти яратилди
Наманган давлат университети ёш ихтирочи олими Улуғбек Турдалиев томонидан физика фанида қўлланилувчи инновацион лаборатория комплекти яратилди.
Лойиҳа дастлаб Инновацион ривожланиш вазирлигининг «Бўлажак олим» танлови доирасида ғолиб деб топилиб, 13 853 000 сўм миқдорида молиялаштирилган.
Бундан ташқари, Наманган вилоят ҳокими Шавкат Абдуразаққовнинг талаба ёшлар билан 2022 йил 8 июнда ўтказган учрашуви доирасида мазкур лаборатория комплектини мактабларга жорий этиш таклифини қўллаб-қувватлаб, маҳаллий бюджет томонидан 54 000 000 сўм миқдорида молиялаштирилди. Ҳозирда ихтирочи томонидан лаборатория комплектларини тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда.
Лаборатория комплекти тўлақонли мобил ҳолатда бўлиб, доимий электр энергияси ва ўқув хонасини талаб этмайди, 6 та лаборатория иши ва хориж аналогларидан устун ҳолда 4 та намойиш тажрибасини бажариш имконияти мавжуд. Бу фойдаланувчига жуда катта қулайлик яратади. Шу билан биргаликда, хориж аналогларидан арзон.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг