Фирибгарлар уй харид қилмоқчи бўлган фуқароларни чув туширди
Ижтимоий тармоқларда бир қанча фуқаролар кўп қаватли уй қурувчилари томонидан фирибгарликка учрагани ва бундан норозилиги акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси муносабат билдирди.
Унда айтилишича, фуқаро Т.Н. ва бошқалар 2021 йилнинг 11 август куни «Strong cities» МЧЖни ташкил этиб, тегишли меъёрий ҳужжатларни расмийлаштирмасдан ва ҳудудий назорат қилиш инспекциясидан рўйхатдан ўтмасдан, бир нечта фуқароларнинг ишончига кириб, Олмазор тумани Уста Олим кўчасидаги ер майдонида кўп қаватли уйни қуришни ва ушбу уйдаги хонадонларни сотишни ваъда қилган.
Шундан сўнг, қонунчиликда белгиланган талабларга зид равишда хизмат кўрсатувчи банкда алоҳида ҳисоб-варақ очмасдан, 2023-2024 йиллар давомида шартномалар тузиб, фуқароларнинг жуда кўп миқдордаги пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди («Фирибгарлик, жуда кўп миқдорда содир этилиши») билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов жараёнида фуқаро Т.Н.га нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
«Ҳурматли фуқаролар, агар сиз ҳам ушбу ташкилотдан жабр кўрган бўлсангиз, Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармасининг 71-206-42-39 рақамига ёки 102 рақами орқали мурожаат қилишингизни сўраймиз», — дейилади бошқарма хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг